Universal Mobile Systems (UMS) мобил оператори Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги хизмат кўрсатиш марказларига раҳбар лавозими учун ишга таклиф қилинган эълонлар бермоқда, деб хабар берди Uz24.uz.

Foto: mobile.uz

Фото: mobile.uz

Компания Myjob.uz сайтида Китоб ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги хизмат кўрсатиш марказлари раҳбари лавозимига ишга олиш учун эълон жойлаштирган. Аввалроқ, худди Термиз, Андижон, Навоий ва Қаршидаги айнан шу лавозим учун эълонлар берилгани қайд этилган.

Бундан ташқари, UMS’нинг Facebookда саҳифаси ҳам очилган бўлиб, ҳозиргача 488 нафар обуначи тўплагани айтилган.

Аввалроқ, Тошкентда UMS дилерлик офислари очилишга тайёрланаётгани, Фарғонада эса UMS билан дилерлик шартномалари тузиш бўйича мурожаатлар қабул қилинаётгани хабар берилган эди. Шунингдек, UMS алоқа маркази операторларини ишга олишини ҳам эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, «МТС-Ўзбекистон» ўрнига ташкил қилинган UMS мобил алоқа оператори ўз тижорий фаолиятини 2014 йил 1 декабрдан бошлаши кўзда тутилган.