Ums.uz манзилида «Uyut Mebel Servis» мебель фабрикаси ўрнига Universal Mobile Systems (UMS) мобил алоқа операторининг логотипи пайдо бўлди. Бу ҳақда «Дарё» муштарийлари электрон почта орқали хабар берди.

Foto: mobile.uz

Фото: mobile.uz

Аввалроқ, Universal Mobile Systems (UMS) мобил оператоти «Uyut Mebel Servis» МЧЖга ўзининг Тошкент шаҳридаги бош офиси учун мебель-жиҳозлар буюртма бергани маълум қилинган эди

Бундан ташқари, Ўзбекистонда янги очиладиган UMS алоқа оператори www.umsuz.uz ва www.myums.uz доменларини рўйхатдан ўтказгани, янги операторнинг сайтлари айнан шу доменларда жойлашиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. www.ums.uz домени эса банд бўлиб, у «Uyut Mebel Servis» МЧЖга тегишли эди. UMS алоқа оператори очилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганидан бери одамлар адашиб шу сайтга кира бошлаган. Натижада сайт кўрсаткичлари деярли тўрт марта ўсиб кетган.

Шунигдек, мебель фабрикасига аввал тегишли бўлган ums.uz домени Universal Mobile Systems тасарруфига ўтгани, бироқ янги оператор бу доменга ҳали ўз сайтини кўчирмагани ва ушбу доменда ҳалигача «Uyut Mebel Servis» сайти жойлашгани хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, «МТС-Ўзбекистон» ўрнига ташкил қилинган UMS мобил алоқа оператори ўз тижорий фаолиятини 2014 йил 1 декабрдан бошлаши кўзда тутилган.