General Motors концерни ижтимоий тармоқлар ва автомобиль форумларида ўз мижозлари хабарларини кузата бошлади, дея хабар бермоқда Bloomberg. Шу йўл билан автомобиль ишлаб чиқарувчи ўз маркаларига тегишли машиналардаги нуқсонларни аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Foto: thehoopsnews.com

Фото: thehoopsnews.com

GM президенти Дэн Аммэн сўзларига кўра, мутахассислар суткада 24 соат ижтимоий тармоқларни, жумладан Twitter’ни кузатиб боради. Бироқ айнан неча киши бу иш билан шуғулланаётгани маълум қилинмади.

Аммэннинг қўшимча қилишича, дилерлар ҳамда мижозлар билан ишлаш хизматидан келиб тушаётган шикоятлар ҳам кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, General Motors президенти шахсан ўзи ва концерн ижро директори Мэри Барра ўз автомобиллари ҳақида фикрлар эшитиш учун мижозлар билан қўнғироқлашганини айтди.