Франция Сенати (парламент юқори палатаси) мамлакат ҳукуматини Фаластин давлатини тан олишга даъват этувчи резолюцияни ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда «Европейская Правда» хабар бермоқда.

rbc.ru

rbc.ru

154 депутат ҳужжат учун овоз берган бўлса, яна 146 киши унга қарши чиқди.

Сенаторлар фикрича, Фаластин давлатини тан олиш «исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги тенг ҳуқуқли муносабатлар учун илк қадам» бўлади.

Нашрнинг эслатишича, 2 декабрь куни Франция Миллий ассамблеяси (парламент қуйи палатаси) Фаластин давлатини тан олиш учун овоз берган эди.