«Uff.uz» «Sports.uz»га таяниб, Марокашда бошланган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиларининг нархлари ва энг қиммат ўйинчиларини маълум қилди.

Ronaldu. Foto: sports.uz

Роналду. Фото: sports.uz

«Окленд Сити» клуби (Янги Зеландия)

  • Мавқеи: ОФК чемпионлар лигаси ғолиби — 2013/14
  • Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштироки: 6-бор (аввал — 2006, 2009, 2011, 2012 ва 2013)
  • Турнирдаги энг яхши натижаси: 5-ўрин (2009 йил)
  • Таркибнинг умумий қиймати: 5,20 миллион евро
  • Футболчиларининг ўртача баҳоси: 208 минг евро
  • Энг қиммат ўйинчиси: ҳужумчи Эмилиано Таде (400 минг евро)

«Сидней» клуби (Австралия)

  • Мавқеи: ОФК чемпионлар лигаси ғолиби — 2014 йил
  • Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштироки: дебют
  • Турнирдаги энг яхши натижаси: —
  • Таркибнинг умумий қиймати: 6,65 миллион евро
  • Футболчиларининг ўртача баҳоси: 246 минг евро
  • Энг қиммат ўйинчиси: ярим ҳимоячи Ромео Кастелен ва ҳимоячи Матео Поляк (ҳар иккиси — 600 минг евродан)

«Сетиф» клуби ( Жазоир)

  • Мавқеи: КАФ чемпионлар лигаси ғолиби — 2014 йил
  • Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштироки: дебют
  • Турнирдаги энг яхши натижаси: —
  • Таркибнинг умумий қиймати: 7,55 миллион евро
  • Футболчиларининг ўртача баҳоси: 280 минг евро
  • Энг қиммат ўйинчиси: ярим ҳимоячилар Акрам Жаҳнит, Эл Хади Беламэйри ва ҳужумчи Абдулмалик Зиайя (ҳаммаси — 550 минг евродан)

«Атлетик» клуби (Марокаш)

  • Мавқеи: Марокаш — 2013/14, турнир ташкилотчиси
  • Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштироки: дебют
  • Турнирдаги энг яхши натижаси: —
  • Таркибнинг умумий қиймати: 8,55 миллион евро
  • Футболчиларининг ўртача баҳоси: 237,5 минг евро
  • Энг қиммат ўйинчиси: ҳужумчи Муҳсин Иажур (950 минг евро)

«Крус Асуль» клуби (Мексика)

  • Мавқеи: КОНКАКАФ чемпионлар лигаси ғолиби — 2013/14
  • Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштироки: дебют
  • Турнирдаги энг яхши натижаси: —
  • Таркибнинг умумий қиймати: 36,8 миллион евро
  • Футболчиларининг ўртача баҳоси: 1,4 миллион евро
  • Энг қиммат ўйинчиси: ярим ҳимоячи Марко Фабиан (5,5 миллион евро)

«Сан-Лоренсо» клуби (Аргентина)

  • Мавқеи: Либертадорес кубоги соҳиби — 2014 йил
  • Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштироки: дебют
  • Турнирдаги энг яхши натижаси: —
  • Таркибнинг умумий қиймати: 37,1 миллион евро
  • Футболчиларининг ўртача баҳоси: 1,03 миллион евро
  • Энг қиммат ўйинчиси: ярим ҳимоячи Пабло Баррьентос (5 миллион евро)

«Реал» клуби (Испания)

  • Мавқеи: УЕФА чемпионлар Лигаси ғолиби — 2013/14
  • Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштироки: 2-бор (бундан олдин 2000 йил)
  • Турнирдаги энг яхши натижаси : 4-ўрин, 2000 йил
  • Таркибнинг умумий қиймати: («Transfermarkt.de» маълумотларига таянган ҳолда): 688,8 миллион евро
  • Футболчиларининг ўртача баҳоси: 31,3 миллион евро
  • Энг қиммат ўйинчиси: Криштиану Роналду (120 миллион евро)

Эслатиб ўтамиз, Марокашда сайёранинг энг яхши ўйинчиси Криштиану Роналду ва унинг жамоадошларини кутиб олишга қаттиқ тайёргарлик кўрилмоқда. Африка мамлакати ҳукумати футболчиларнинг хавфсизлиги учун 40 нафар полициячи ажратган. Португалиялик юлдузга эса алоҳида эътибор берилиб, уни беш нафар полициячи қўриқлайди.