GM Uzbekistan компаниясининг Россияда Uz-Daewoo бренди остида сотиладиган Gentra, Matiz ва Nexia автомобилларини 2014 йил 20 ноябрдан 31 декабргача сотиб олган харидорлар совға сифатида Matiz ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Россиядаги Uz-Daewoo сайтида маълум қилинган.

Foto: daewoo-tula.ru

Фото: daewoo-tula.ru

Автомобиллар сотилишини кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган ушбу акция давомида Gentra, Matiz ва Nexia автомобилларини сотиб олган харидорлар совға тариқасида 10 та Matiz, хизматлар учун 25 та 2000 рубллик чегирма, 60 та эсдалик совға ва автомобиль учун 25 та 3000 рубллик чегирмалардан бирини ютиб олиши мумкин.

Ўз навбатида, «Gazeta.ru»нинг хабар беришича, рубль қадрсизланиши оқибатида Россияда хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар сотилиши тўхтаб қолган. Дистрибьюторлар дилерларга автомобиль етказиб беришни, дилерлар эса аҳолига автомобиль сотишни тўхтатган. Қайд этилишича, ҳозирда Россия бозорида автомобиль етишмовчилиги кузатила бошланган.