AirAsia авиакомпаниясига қарашли Airbus 320-200 самолёти қулаган ҳудуддан лайнернинг дум қисми топилди. Бу ҳақда Индонезия Миллий қидирув-қутқарув бошқармаси раҳбари Хенри Бамбанг Сулистьо маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».

Foto: AP

Фото: AP

«Биз самолётнинг дум қисмини топдик, бу бизнинг бугунги бош мақсадимиз эди», − деди Сулистьо. Самолётнинг «қора қути»си айнан дум қисмида жойлашгани тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ, бортида 162 киши бўлган лайнер қулаган ҳудудда қидирув ишларини олиб бораётган Россия самолёти денгиз юзасида самолётнинг 30 га яқин қисмларини топгани хабар берилган эди.