АҚШнинг Калифорния штати собиқ губернатори, актёр Арнольд Шварценеггернинг ўғли Патрик ўтган кузда 21 ёшли, доимо шов-шувлар марказида бўлувчи қўшиқчи Майли Сайрус билан учраша бошлади. Яхши обрўга эга бўлмаган қиз йигитнинг ота-онасига ёқмади, деб ёзади «Сегодня.ua». Ёшларнинг муносабатларига чек қўйиш учун улар ўз ўғлини меросдан маҳрум этишга ҳам тайёр.

Mayli va Patrik. Foto: Splash News

Майли ва Патрик. Фото: Splash News

Сайруснинг ота-онаси қизининг янги йигитидан мамнун, бироқ йигитчанинг ота-онаси Арнольд Шварценеггер ва Мария Шрайвер, оиланинг дўстлари сўзларига кўра, ўғлининг танловидан норози. Улар Патрикни ўз маъшуқасидан воз кечмаса, молиявий таъминотдан маҳрум қилиш ҳақида огоҳлантирди. Йигит эса бунга хотиржам ёндашиб, ўз севгилиси Майлидан воз кечгандан кўра, қашшоқликда яшашни афзал билишини айтиб жавоб қилди.

Ота-онаси Патрик 25 ёшга тўлганида (у ҳозир 21 ёшда) унга 50 миллион доллар маблағни топширмоқчи эди, энди номақбул қиз туфайли у пулсиз қолиши мумкин.