Германия пойтахти Берлин шаҳридаги ҳайвонот боғида филларга анъанавий равишда Рождество байрами арафасида сотилмай қолган арча дарахтлари озуқа сифатида берилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».

Қайд этилишича, арчалар таркибида кўплаб витаминлар ва ҳайвонлар учун фойдали моддалар мавжуд, дарахт игналари эса филларга ноқулайлик туғдирмайди. Видеолавҳада филлар арчаларни ейиш олдидан улар билан ўйнагани акс этган.