7 январь, чоршанба куни Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида автобус жарликка қулаб кетди, натижада 11 киши ҳалок бўлди, яна 35 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Foto: “RIA Novosti”

Фото: «РИА Новости»

Ҳодиса Анантапур округидаги Пенуконда шаҳри яқинида содир бўлди. Полиция маълумотларига кўра, Road Transport Corporation компаниясига тегишли автобус Мадакасирадан йўлга чиққан бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси сабаби номаълум. Автобус жар тубига қулашдан аввал тўнкарилиб кетган. Ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари талабалар бўлган.