Канадалик қўшиқчи Жастин Бибер Zillow томонидан ўтказилган йиллик сўровномага биноан юлдузлар орасида энг ёмон қўшни деб топилди. Бу ҳақда The New York Daily News хабарига асосланиб «Сегодня.ua» маълум қилди.

Foto: The Huffington Post

Фото: The Huffington Post

Тадқиқот натижаларига кўра, сўров иштирокчиларининг учдан бир қисми айнан Биберни энг ёмон қўшни деб атаган. Аввалроқ у қўшнисининг уйига тухум улоқтиргани учун 80 минг доллар жарима тўлагани хабар берилган эди.

Шунингдек, Ким Кардашьян, Канье Уэст, Майли Сайрус, Дональд Трамп ва Алек Болдуин ҳам энг ёмон юлдуз қўшнилар қаторидан жой олган. Таниқли инсонлар орасида энг яхши қўшни деб эса телебошловчи Жимми Фэллон топилган.