7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов бошқарди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази.

Foto: elections.uz

Фото: elections.uz

Унда «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 9 ва 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.