2014 йил 15 декабрдан ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди (pdf).

Foto: O‘zA

Фото: ЎзА

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, шунингдек мазкур давлат муассасаларида ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун, бундан ташқари, умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари ўртача 10 фоизга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси академиклари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари эса 15 фоизга оширилди.