Янги Зеландиянинг Шимолий оролида жойлашган Таупо кўли устида Skydive Taupo авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда Sun Herald.

Foto: NZ Herald

Фото: NZ Herald

Самолёт бортида олти нафар экипаж аъзоси, олти нафар йўловчи ва ҳаво кемаси капитани бўлган. Лайнер қулашни бошлагач экипаж аъзолари йўловчиларни парашютлар билан таъминлаган. Ҳар бир йўловчи бир нафар экипаж аъзоси билан биргаликда сакраган.

Сўнгги жуфтлик самолёт кўлга қулаб тушишидан бир неча сония олдин сакрашга улгурган. Учувчи ҳам ўзи самолётдан сакраб, қирғоққа сузиб чиқишга муваффақ бўлган. Барча 13 нафар киши тиббий кўрикдан ўтказилган ва уларда жиддий жароҳатлар аниқланмаган.