Дунёдаги энг кекса эркак — япониялик Сакари Момои бугун — 5 февралда ўзининг 112 ёшини нишонламоқда, деб ёзади «РИА Новости».

Foto: AFP

Фото: AFP

Гиннеснинг Рекордлар китоби версияси бўйича Ер юзидаги энг кекса эркак номи 2014 йилда Нью-Йорклик Александр Имич 111 ёшида вафот этгач, Момоига ўтган эди. У Имичдан бир кунлик кичик эди.

Момои байрамни оиласи даврасида нишонламоқда. Айни пайтда у Токиодаги касалхоналардан бирида ётибди, бироқ бу унинг руҳий тетиклигини туширгани йўқ.