АҚШ Украинада ислоҳотлар ўтказилган тақдирда Киевга 1 миллиард долларлик кредит берилишини кафолатлайди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керри Киевда бўлиб ўтган Украина бош вазири Арсений Яценюк билан учрашувда маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Foto: kyivpost.com

Фото: kyivpost.com

«Биз Украинада иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун, шунингдек, ҳукуматнинг энг муҳим эҳтиёжларини қондириш учун 1 миллиард долларлик кредит берилишини кафолатлаймиз. Ислоҳотлар давом эттирилса жорий йилда яна 1 миллиард долларлик кредитни кафолатлашга тайёрмиз», − деди Керри.

Бундан ташқари, АҚШ Донбассдаги эҳтиёжлар учун тўғридан-тўғри 16 миллион долларлик ёрдам тақдим этган. Шунингдек, Керри Халқаро валюта фонди ҳам кредит ажратиши мумкинлигига ишора қилган.