Олимлар Amazonка дарёси соҳилларида Жанубий Америкага Африкадан ўсимлик пояларида келган илк маймунларга тегишли бўлиши мумкин бўлган тошқотмаларни топди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Foto: vladtime.ru

Фото: vladtime.ru

Йўқолиб кетган Ливия приматлариникини эслатувчи тишлар биринчи марта маймунлар Янги Дунёга Эскисидан келиб қолишини исботлаш имконини бермоқда. Маймунлар Америкага Атлантика океани орқали келиб қолгани тўғрисидаги фараз аввалдан ҳам мавжуд эди, бироқ уни исботлайдиган далил йўқ эди.

Перуда дарё қирғоғидан топилган тошқотма Америка маймунларидан кўра 36 миллион йил олдин яшаган Африка маймунлариникини эслатмоқда. Янги топилган ҳайвоннинг катталиги 27 санtimeтрдан ошмагани айтилмоқда. Ушбу кашфиёт Америкага кўчиб келган бошқа сутэмизувчилар ва маймунлар деярли бир пайтда миграцияни амалга оширганини кўрсатмоқда.