Украина Олий Радаси халқ депутатлари ва судьялари дахлсизлиги борасида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Украина Конституциявий судига йўналтиришни ёқлаб овоз берди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Foto: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

Қонун лойиҳасида 80-моддада кўзда тутилган халқ депутатлари Олий Рада розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши ёки қўлга туширилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги бандни Конституциядан олиб ташлаш таклиф қилинади.

Бундан ташқари, 126-моддадаги судьяларнинг парламент розилигисиз суд томонидан айблов ҳукми чиқарилмагунича қўлга туширилиши ёки ҳибсга олинишини тақиқловчи бандни олиб ташлаш кўзда тутилган.