Американинг CNN телеканали АҚШ томонидан Киевга қурол-яроғ етказиб берилиши эҳтимолини ёритиш чоғида Украина армиясини «америкапараст» деб атади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Foto: twimg.com

Фото: twimg.com

Телеканал эфирида чиққан юрувчи матндан скриншотни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари интернетга чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Украина армиясини «НАТО легиони» деб атаган эди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг бу гапларни танқид қилиб, Украинада НАТО қўшинлари эмас, балки Россия армияси жанг қилаётганини таъкидлаган.