Россия Давлат Думаси «Қрим федерал округини ривожлантириш ҳамда Қрим Республикаси ҳудудларидаги ва федерал аҳамиятга эга Севастополь шаҳридаги эркин иқтисодий зона тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ қабул қилди. Бу ҳақда «Knews.kg» хабар бермоқда.

Foto: knews.kg

Фото: knews.kg

Россия ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳаси Қримда эркин иқтисодий зонанинг тузилиши ва фаолият олиб бориши ҳамда Қрим федерал округини ривожлантириш учун ҳуқуқий шароит яратади. ЭИЗ 25 йил муддатга тузилади, кейинчалик у яна узайтирилиши мумкин.