«Донецк Халқ Республикаси» раҳбари Александр Захарченко Дебальцево аҳоли пунктини ёриб ўтишга уринишларнинг барчаси айирмачилар томонидан қуршаб олинишини айтди, деб ёзади Meduza. Айирмачилар назорати остидаги қолган барча ҳудудларда ўт очишни Минскда 12 февраль куни эришилган келишувга мувофиқ тўхтатиш режалаштирилмоқда.

Foto: “TASS”

Фото: ТАСС

ДХР вазирлар кенгаши сайтида айтилишича, Захарченко 15 февралга ўтар кечаси ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги фармонни имзолаган. Ҳужжатда айирмачиларнинг Украина ҳарбий кучлари назорати остидаги ҳудудларда ўт очишни тўхтатиши, бироқ ДХР назоратидаги ҳудудларда ҳужум ёки ҳудудни нишонга олиб ўт очиш деб баҳоланувчи ҳаракатларга ҳар қандай куч ва воситалар билан барҳам бериш ҳуқуқини сақлаб қолиши айтилган.