Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва семиришдан азият чекаётган фуқаролар ўз соғлиқлари ҳақида жиддий қайғурмаса олаётган ижтмоий тўловларининг сезиларли қисмидан айрилиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

David-Cameron_2074203c

Фото: AP

Унинг сўзларига кўра, кўплаб британияликлар касалликни баҳона қилиб ишламайди ва ижтимоий нафақалар ҳисобига кун кўради. Улар ичкиликбозлик ёки семиришдан азият чекади, бироқ даволанишни истамайди. Бу вазиятда одамларнинг ўзи ишлашни истамасликни танламоқда, демак ҳукумат ҳам ижтимоий нафақаларни қисқартириб, уларни олиш қоидаларини кучайтириш ҳуқуқига эга.

Маълумотларга қараганда, Буюк Британиянинг 60 миллион кишилик аҳолисидан тахминан 100 минг нафари гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва семиришдан азият чекувчилар сифатида давлат нафақасини олади.