Украина президенти Пётр Порошенко сўзларига кўра, агар тинчликка эришилмаса, бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб ҳарбий ҳолат жорий этилади, деб ёзади «Лига. Новости». Бу ҳақда Порошенко Киевда чегарачиларга янги ҳарбий ва махсус техникани топшириш маросимида айтиб ўтди.

Foto: says.com

Фото: says.com

«Душманлар билан ярашув бузилган тақдирда ўз хатти-ҳаракатларимизни намойиш этишимиз керак. Минск музокараларидан аввалроқ Вазирлар маҳкамаси мажлисидаёқ мен тинчлик бўлмаса, ҳарбий ҳолат эълон қилиш зарурати ҳақида гапирган эдим. Бундай ҳолда ҳарбий ҳолат нафақат Донецк ва Луганскда, балки бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади», — деди Порошенко.