Россия президенти Владимир Путиннинг Twitter ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасининг ўқувчилари сони 1 миллионга етди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».

Foto: EPA

Фото: EPA

Бу ҳақдаги хабар, Владимир Путининг Twitter’даги саҳифасида пайдо бўлган. «Бир миллион ўқувчи. Раҳмат!», − дейилади твитда.

Қайд этилишича, Владимир Путиннинг Twitter’даги саҳифаси 2011 йил декабрда очилган бўлиб, ҳозиргача қарийб 1500 та пост ёзилган.