Хусусий шартнома доирасида Украина 20 та Saxon зирҳли автомобилларига эга бўлди, дея хабар бермоқда The Guardian Буюк Британия Мудофаа вазирлигига таяниб.

Foto: AP

Фото: AP

Хабарларга кўра, шартнома 2013 йилда — Донбассдаги низолар бошланмасидан аввал имзоланган бўлган. Йил охиригача яна 55 та бронетранспортёр етказилиши керак, бироқ вазирлик бу рақамларни тасдиқлагани йўқ.

Маълум қилинишича, ушбу зирҳли машиналар Украинадаги жангларда қўллаш учун яроқсиздир. Улар илк маротаба 1980 йилларда ишлатилган ва 3 йил аввал фойдаланишдан чиқарилган.