Евроҳудуд молия вазирлари кенгашининг Грецияга бағишланган мажлиси якунланди, дея хабар бермоқда «Ведомости». Унда Афина ушбу орган билан келишиб олишга ҳаракат қилди.

Foto: polit.ru

Фото: polit.ru

Греция ҳукумати Еврогуруҳ баёноти лойиҳасини қабул қилмади. Ҳужжат молия вазирлари ўртасидаги музокаралардан олдин тайёрлаб қўйилган эди.

Баёнот лойиҳасида мамлакатнинг ислоҳотларга нисбатан бир томонлама ҳаракатлардан тийилиши, «бюджетнинг зарур бирламчи профицити»ни таъминлаши, жорий ёрдам дастурини яна олти ойга узайтиришни сўраши ва ушбу вақтни кейинги битимни келишиб олишга сарфлаши айтилган эди. Шунингдек лойиҳада таъкидланганидек, Халқаро валюта фонди Афинага кўмак беришда роль ўйнашда давом этади.