Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Ўзбекистонда иккита янги профессионал таълим марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширади. Бу ҳақда Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Ли Ук Хён KOICA ёрдамида ташкил этилган Тошкент профессионал таълим марказига ташрифи давомида маълум қилди, деб хабар бермоқда Газета.uz.

Foto: trend.az

Фото: trend.az

2013−2016 йилларда Самарқандда амалга оширилаётган лойиҳанинг қиймати 6,4 миллион доллар бўлиши айтилган. Худди шундай марказ Шаҳрисабзда 2014−2017 йилларда қурилиши учун 8,5 миллион доллар ажратилган.

Қайд этилишича, 2007−2012 йилларда Тошкентнинг Сирғали туманида 4 миллион доллар эвазига шундай марказ қурилган бўлиб, 2012 йил июлидан бери бу ерда 1230 киши таълим олган. Марказда машинасозлик, автомобилсозлик, электротехника ва ахборот-коммуникация технологиялари факультетлари фаолият кўрсатмоқда.