Daewoo компанияси Россияда 2012 йилги Matiz ва Nexia моделлари учун махсус нархларни белгилади, деб ёзади «Газета.ru».

Foto: aif.ru

Фото: aif.ru

Нархларни пасайтириш талабнинг кескин камайиб кетиши туфайли «аксилинқироз таклифлари» доирасида олиб борилмоқда, бироқ акция фақат 2012 йилда йиғилган янги автомобилларга тааллуқлидир.

Энди Daewoo Matiz’нинг базавий версияси 256 минг рублдан (2015 йилги модель учун нарх 299 минг рублдан), 2012 йилда чиқарилган Nexia модели нархи эса 280 минг рублдан (2015 йилги модели камида 450 минг рублдан) бошланади.