АҚШнинг J.D. Power маркетинг компанияси ҳар 100 та автомобилдаги носозликлар сонига қараб энг ишончли автомобиль русумлари рейтингини тузди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Foto: Lexus

Фото: Lexus

Рўйхатнинг дастлабки ўринларини Lexus (100 та машинада 89 та муаммо), Buick (110) ва Toyota (111) автомобиль русумлари эгаллаган. Шунингдек, кучли ўнликдан Cadillac (114), Honda (116), Porsche (116), Lincoln (118), Mercedes-Benz (119), Scion (121) ва Chevrolet (123) ўрин олган.

Энг кўп носозлик Fiat русумидаги автомобилларда (273 та) аниқланган.