Ford Motor Company MWC 2015 анжуманида ақлли электр велосипедлар прототипларини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Mail.ru». MoDe:Me ва MoDe:Pro деб номланувчи ушбу моделлар Ford ходимлари томонидан яратилган 100 та велосипед лойиҳалари орасидан танлаб олинган.

Foto: mail.ru

Фото: mail.ru

Ҳар иккала модель ҳам 200 Ватт қувватига эга электр двигатель ва 9 А/с сиғимига эга батареяда ишлайди. Двигатель велосипедчига педалларни айлантириб, тезликни соатига 25 километргача етказиш имконини беради.

MoDe:Me шаҳарда юришга мўлжалланган абжир велосипед бўлиб, унда ҳар куни ишга қатнаш учун қулайликлар мавжуд.

MoDe:Pro эса тижорат мақсадларида фойдаланишга мослаштирилган: ушбу электробайк курьерлар ва пицца етказиб берувчилар учун скутер ёки автомобиллар ўрнини босиши мумкин.