Женевадаги автосалонда Европанинг «Йил автомобили» танлови натижалари эълон қилинди, деб ёзади «Motor.ru». Ғолиб саккизинчи авлод Volkswagen Passat бўлди, Citroen C4 Cactus ундан 92 балл кам жамғариб, иккинчи ўринга муносиб кўрилди.

Volkswagen Passat. Foto: motor.ru

Volkswagen Passat. Фото: motor.ru

Кейинги ўринларни Mercedes C-Class (3-ўрин, 221-балл), Ford Mondeo (4-ўрин, 203 балл), Nissan Qashqai ( 5-ўрин, 160 балл), BMW 2-Series Active Tourer (6-ўрин, 154 балл) ва Renault Twingo (7-ўрин, 124 балл) банд этди. Моделларни 22 давлатнинг 58 та автомобиль журналистларидан иборат ҳакамлар ҳайъати танлади.