Chevrolet компанияси кейинги авлод Malibu седанининг расмий тизерини эълон қилди, дея хабар бермоқда «Motor.ru». Расмда янги автомобиль кузовининг купесимон профили тасвирланган холос. Унинг дебюти апрелда Нью-Йоркдаги автосалонда бўлиб ўтади.

Foto: motor.ru

Фото: motor.ru

Модель янги платформага қурилади. Malibu ғилдираги базаси деярли 10 сантиметрга (тахминан 2840 миллиметргача) катталашади, бу орқадаги йўловчилар оёқ қўйиши учун қўшимча жой ҳосил қилади.

Бундан ташқари, модель конструкциясида ўта мустаҳкам пўлатдан фойдаланиш эвазига унинг оғирлиги 136 килограммга — 1400 килограммгача енгиллашади.