2014 йил охирида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия 42 нафар хорижий давлатлар фуқароларига нисбатан ҳам қўлланилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Foto: Fotolia

Фото: Fotolia

Амнистия актига биноан озодликка чиқарилган хорижликларнинг 11 нафари Қозоғистон, 10 нафари Тожикистон, 9 нафари Қозоғистон фуқаролари бўлган.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг ноябрь ойида Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинган амнистия акти 52498 нафар шахсга нисбатан қўлланилган. Жумладан, 3289 киши жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган. Қолганларнинг жазо мудддатлари қисқартирилган, бошқаларига нисбатан жиноят ишлари тўхтатилган.