Тошкент метросининг Ойбек бекатида ноодатий ижтимоий реклама ишга туширилди, дея хабар бермоқда «12news.uz». Туннель деворларида проекторлар орқали видеороликлар намойиш этилмоқда.

Foto: 12news.uz

Фото: 12news.uz

Роликда Ўзбекистон тарихий ёдгорликлари, юлдузли осмони, шунингдек табиати акс этади. Яқин орада, проекторлар барча синовлардан муваффақиятли ўтгач, реклама роликлари ҳам шундай усулда намойиш этилиши мумкин.

Ҳозирча трансляция фақат битта бекатда олиб борилмоқда, бироқ бир неча ойдан сўнг проекторлар метронинг бошқа бекатларида ҳам пайдо бўлиши мумкин.