Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг хасталиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Песков Bloomberg агентлигига Путин мутлақ соғлом эканлигини маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Foto: “TASS”

Фото: ТАСС

«Президент ўзини яхши ҳис қилмоқда», — деди Песков. Унинг таъкидлашича, Россия, Қозоғистон ва Беларусь президентларининг Остонада бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашуви «уч етакчининг қарорига кўра бир неча кундан сўнг ўтказилади».

11 март куни Reuters Қозоғистон ҳукуматидаги манбасига таяниб, Остонадаги учрашув бўлмаслигини хабар қилган эди. «Ташриф бекор қилинди, Путин касал бўлиб қолганга ўхшайди», — деган эди агентлик ўз манбасига таяниб.