Air Europa авиакомпаниясининг Барселонадан Тел-Авивга учган рейсининг 10 нафар йўловчиси парвоз вақтида ҳушидан кетиб қолди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Foto: airheadsfly.com

Фото: airheadsfly.com

Қайд этилишича, парвоз олдидан Boeing 737 самолёти йўловчилари салондаги кучли газ ҳидидан нолиган. Борт ходимлари  ҳушини йўқотганлар сони яна кўпайишидан қўрқиб йўловчиларни ҳожатхонага қўймаган.

Маълум қилинишича, ҳодисанинг сабаби самолёт вентиляция тизимидаги носозлик бўлган.