Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон май ойида Москвада бўлиб ўтадиган Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган парадда қатнашишни режалаштирмаяпти, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Foto: theguardian.com

Фото: theguardian.com

Тадбирда Буюк Британия номидан қуйироқ лавозимдаги вакил қатнашиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтами, Россия президенти Владимир Путин ушбу тантаналарга кўплаб давлатлар раҳбарларини таклиф қилган.