Буюк Британиянинг Times Higher Education журнали томонидан 142 мамлакатдаги 10,5 мингдан ортиқ профессорлар ўртасидаги сўров натижаларига асосланиб тузилган дунёнинг энг нуфузли олийгоҳлари рейтингда АҚШ ва Буюк Британия университетлари етакчилик қилмоқда, деб хабар берди ТАСС.

Foto: linkiesta.it

Фото: linkiesta.it

Рейтингни кетма-кет бешинчи марта Гарвард университети бошқараётган бўлса, кейинги ўринларда Кембриж ва Оксфорд университетлари бормоқда. Шунингдек, дастлабки ўнликдан Массачусетс технология институти, Стэнфорд университети, Берклидаги Калифорния университети, Принстон, Йэль университетлари, Калифорния технология институти ва Колумбия университети ўрин олган.

Ломоносов номидаги Москва давлат университети 25-ўринни банд этган бўлса, Санкт-Петербург давлат университети 71−80-ўринлардан жой олди. Қайд этилишича, рейтингда академик омиллар инобатга олинмаган, фақат профессорлар орасидаги нуфузига қараб баҳо берилган.