Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний Ғарб давлатларини Владимир Путинга содиқ ўнлаб йирик ишбилармонлар, жумладан Роман Абрамович ва Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар жорий этишга чақирди, деб хабар бермоқда «РБК».

Foto: imenno.ru

Фото: imenno.ru

«Ҳозир биз Путин сулолавий бошқарувни ўрнатаётганини англаб етяпмиз. Путинга Россия бойликларини назорат қилишга ёрдам бераётган барча ‘клан’ларга мўлжалланган Ғарб санкцияларигина ниманидир ўзгартириши мумкин. Абрамович, Усмонов ва уларнинг оилалари ўзларининг Лондон ёки Швейцариядаги қароргоҳларига бора олишмаca, ҳаммаси бошқача бўлади», − деди Навальний Financial Times газетасига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси бош директори Олег Добродеев, унинг ўғли, «Вконтакте» бош директори Борис Добродеев, бошловчи Владимир Соловьёв, Путиннинг ёрдамчиси Владислав Сурков, президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Вячeслав Володинга нисбатан ҳам санкциялар жорий қилиши керак.