АҚШ президенти Барак Обама ҳар йили америкалик солиқ тўловчиларнинг миллионлаб долларларини оиласи билан дам олишга сарфлайди, дея хабар бермоқда «Российская газета». Judical Watch мониторинг ташкилоти маълумотларига кўра, 2014 йилда Гавайида қишки таътилни ўтказишнинг ўзига Обама 3,7 миллиондан ортиқ маблағ сарфлади.

Foto: rg.ru

Фото: rg.ru

Кузатувчилар АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланмоқда. Расмий ҳужжатларга мувофиқ, президент самолётининг бир соатлик парвози америкалик солиқ тўловчиларга 206 минг долларга тушади. Вашингтондан Гавайигача эса тўққиз соат парвоз қилинади.

Америкалик журналистлар эслатишича, Гавайида дам олиш Обамалар оиласи учун йиллик анъанага айланиб қолган. 2014 йилда оила еттинчи бор оролга ташриф буюрган эди.