АҚШ махфий хизмати ўзининг икки нафар ходими билан содир бўлган ҳодиса юзасидан тергов бошлади, дея хабар бермоқда The Washington Post. 4 март куни улар хизмат машинасида хавфсизликни таъминлаш учун Оқ уй атрофига ўралган панжарани келиб урган.

Foto: nydailynews.com

Фото: nydailynews.com

Воқеа иштирокчиларидан бири — Барак Обаманинг шахсий қўриқчилари бошлиғи. У ўз ҳамкасби билан машинани алкоголь мастлик ҳолатида бошқараётган бўлган, тахмин қилинишича, улар зиёфатдан қайтаётган бўлган.

Махфий хизмат расмий вакили Брайан Лири ходимларнинг номуносиб қилиқлари билан боғлиқ текшириш ишлари олиб борилаётганлигини тасдиқлади. У бу ҳақда Обамага ҳам етказилганини айтди ва айбдорлар жазо олишини таъкидлади.