Хорватия ҳудудида топилган дунёдаги энг қадимий тақинчоқлар — сайқалланган бургут тирноқлари неандерталларга тегишли бўлган, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» америкалик ва хорватиялик олимлар тадқиқотларига таяниб.

Foto: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

Юз йилдан ошиқ вақт давомида Хорватиянинг Крапина шаҳри ташқарисидаги ҳудудларда саккиз дона оқдум сувбургутга тегишли тирноқлар топилиб келган. 2013 йилда олимлар ушбу тарихий ашёларни пухта ўрганиб чиққач, уларнинг силлиқланганлигини аниқлаган.

Foto: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

Foto: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

Бундан ташқари, уларнинг баъзиларига ўйма кесим туширилган, бу эса, олимлар фикрича, шундан далолат берадики, тирноқлар бургут панжасидан суғуриб олинган ва ипга тақилиб, билагузук ёки мунчоқ сифатида фойдаланилган.