Раҳматилла Мирзаевнинг вафоти билан боғлиқ миш-мишларнинг кундан-кунга палак ёйиши унинг оила аъзоларини ҳам бефарқ қолдирмаяпти, албатта. Бу вазиятда уларнинг ҳали битмаган ярасини тирнаб, диктофон тутиш осон бўлгани йўқ, деб ёзади «Даракчи» газетаси.

Rahmatilla Mirzayev. Foto: “Daryo”

Раҳматилла Мирзаев. Фото: «Дарё»

«Бир неча йил аввал автобусда онам билан бувимларникига кетаётганимизда орқа ўриндиқда ўтирган икки аёлнинг суҳбати қулоғимизга чалинди. «Эшитдингми, диктор Раҳматилла Мирзаевни ўлдириб кетишибди», − деди бири иккинчисига. Аслида акамнинг ошқозони безовта қилиб, шифохонада даволанаётганди. Ўшанда бу совуқ хабарни эшитгач, онам билан шифохонага учиб борганмиз.

Акам опам ва менинг суянган тоғимиз эди. Чидаймизда, тақдир экан! Одамлар билиб-билмай, худди ўзи гувоҳ бўлгандек турли бўҳтонларни ўйлаб топаверишар экан! Акам фожиали ўлим топди. Айни шу вазиятда ёнимизда бўлиб, кўча-кўйдаги, интернетдаги туҳмат гапларга ишонмай бизни қўллаб-қувватлаётганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», − деди Раҳматилла Мирзаевнинг синглиси Малика Холматова.