Россиянинг Қримга ядро қуролини жойлаштириш бўйича таҳдидлари барча халқаро меъёр ва қоидаларни бузади. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги спикери Евгений Перебийнис Россия ТИВ вакили Михаил Ульянов баёнотини изоҳлар экан, айтиб ўтди, деб ёзади «Лига. Новости».

Foto: inagist.com

Фото: inagist.com

«Ядро қуролини ўзбошимчалик билан жойлаштириш ядро қуролини назорат қиладиган барча халқаро битимларни бузгани етмаганидек, Россия ядро қуролини бошқа давлат ҳудудига жойлаштирмоқчи, чунки Қрим Украина ҳудудидир», — деди Перебийнис.

Аввалроқ Ульянов Россиядагилар Қримни РФнинг бир қисми деб билишини ва у ерга ядро қуролини жойлаштириш «умуман олганда мумкин» эканлигини айтган эди.