«Союз ТМА-14М» кемасининг ичида «Роскосмос» космонавтлари Елена Серова, Александр Самокутяев ва NASA астронавти Барри Уилмор бўлган тушириладиган капсуласи Қозоғистондаги даштнинг режалаштирилган ҳудудига қўнди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».

Foto: x-flame.ru

Фото: x-flame.ru

Таъкидланишича, 300 га яқин ҳарбий хизматчилар космонавтларни қидириш ва эвакуация қилиш бўйича операцияда қатнашди. Операцияга бундан ташқари, 14 та Ми-8 вертолётлари, 2 та Ан-26 самолётлари ҳамда 6 та махсус қидирув-эвакуация машиналари жалб қилинди.