Владимир Путин 6 мартдан буён омма олдига чиққани йўқ, дея хабар бермоқда «РБК». Сўнгги бор президент 5 март куни — Италия бош вазири Маттео Ренци билан учрашувда журналистлар қаршисида намоён бўлган.

Foto: Getty Images

Фото: Getty Images

6 март ва ундан кейинги кунларда Путин фақат ёпиқ учрашувлар ўтказди, уларда фақат мансабдорлар иштирок этиб, ОАВлар таклиф қилинмади.

10 март куни, Кремль сайтидаги хабарга кўра, Путин Ямал-Ненец автоном округи губернатори Дмитрий Кобилкин билан учрашган. Бироқ нашрнинг Кремлдаги манбалари таъкидлашича, ўша куни Кобилкин Кремлга келмаган.

11 март куни президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг Карелия губернатори Александр Худилайнен билан учрашуви ҳақидаги маълумотни чоп этди. Бироқ Карелиядаги газеталар 5 март куниёқ 4 мартга режалаштирилган ушбу учрашув амалга ошмаганини ёзган эди.

Президент матбуот котиби Дмитрий Песков ҳар иккала губернатор билан учрашув кўрсатилган вақтларда бўлиб ўтганини таъкидлади.

11 март куни Reuters Қозоғистон ҳукуматидаги манбасига таяниб, Остонадаги учрашув бўлмаслигини хабар қилган эди. «Ташриф бекор қилинди, Путин касал бўлиб қолганга ўхшайди», — деган эди агентлик ўз манбасига таяниб.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг хасталиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Песков Bloomberg агентлигига Путин мутлақ соғлом эканлигини маълум қилди.