2015 йил ёзигача зилзила ҳамда АЭСдаги авария натижасида жабр кўрган Фукусима префектурасини қайта тиклаш бўйича янги беш йиллик режа тайёр бўлиши керак, деб ёзади «Российская газета» Япония бош вазири Синдзо Абэ баёнотига таяниб.

Foto: rg.com

Фото: rg.ru

Хусусан, у ерда роботехника ва янгиланадиган энергия тадқиқотлар марказини қуриш режалаштирилмоқда. Бош вазир яхши томонга ўзгаришлар 2016 йил — Япония G7 саммити бўлиб ўтадиган вақтдаёқ кўзга ташланиши кераклиги, айниқса регби бўйича жаҳон чемпионати ўтказиладиган 2019 йилгача сезиларли бўлиши кераклигини назарда тутмоқда. Реконструкцияни батамом 2020 йилги Олимпиада ўйинларигача якунлашмоқчи.