Россиялик бизнесмен Алишер Усмоновнинг энг йирик активи «Металлоинвест» тоғ-металлургия холдингининг 2014 йилдаги соф даромади 16 марта камайиб, 66 миллион долларни ташкил этди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» компания молиявий ҳисоботига таяниб.

Foto: “TASS”

Фото: ТАСС

Даромад кўрсаткичининг пасайиши темир рудаси нархининг кескин тушиб кетиши билан боғлиқ, дейилади пресс-релизда. Компаниянинг соф қарзи 23,1 фоизга — 4,185 миллиард долларгача қисқарди.

EBITDA кўрсаткичи 14,4 фоизга — 1,96 миллиард долларгача камайган бўлса, EBITDA рентабеллиги 2013 йилги 31 фоиз кўрсаткичини сақлаб қолди.

«Металлоинвест»нинг кирими 2014 йилда 13,1 фоизга қасқариб, 6,367 миллиард долларни ташкил этди. Киримда экспорт улуши 59 фоизга тенг бўлди.