Глобал исиш келгуси бир неча ўн йилликлар мобайнида дунё харитасига сезиларли ўзгартиришлар киритиши мумкин: қатор орол давлатлар чўкиб кетиб, материкларда жойлашган баъзи давлатларнинг қирғоқлари қисқариши кутилмоқда. «Моя планета» ана шундай мамлакатларнинг рўйхатини тақдим этди.

Мальдив ороллари

Foto: moya-planeta.ru

Фото: moya-planeta.ru

1192 та оролчадан иборат 20 та атоллдан ташкил топган Мальдив ороллари чўкиб кетиш учун энг асосий даъвогарладан ҳисобланади. Ороллардаги энг баланд нуқта Ҳинд океани сатҳидан 2,3 метрни ташкил этиши бунинг исботидир. Сув сатҳи оролларда ошиб кетган тақдирда Ҳиндистон ёки Шри-Ланкадан ёрдам сўраш режалаштирилган.

Кирибати

Foto: moya-planeta.ru

Фото: moya-planeta.ru

Кирибати Республикаси жойлашган 33 атоллдан 32 таси Тинч океани сатҳидан 2 метр баландликда жойлашган. Қўшни Фижидан ер сотиб олаётган давлат охирги чора сифатида Австралия ва Янги Зеландия билан ҳам келишиб қўйган.

Бошқа ороллар

Шунингдек, Маршалл ороллари, Тувалу, Тонга, Микронезия Федератив штатлари, Кук ороллари, Антигуа, Невис каби ороллар ҳам денгиз сатҳи кўтарилмаслигидан умид қилишади.

Россия

Foto: moya-planeta.ru

Фото: moya-planeta.ru

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри, Ямал яримороли, Мурманск, Архангелск вилоятлари сув остида қолиши мумкинлиги тахмин қилинади. Бироқ россиялик иқлимшунослар бу масалага оптимистроқ кайфиятда қарайди.

Европа

Европада ҳам денгиз сатҳи кўтарилишидан озор чекиши мумкин бўлган ҳудудлар талайгина. Энг катта даъвогар эса− Голландия. Копенгаген, Антверпен, Лондон ва Венеция Европанинг бу борадаги таҳдиди энг юқори бўлган шаҳарлари ҳисобланади.

Венеция

Foto: moya-planeta.ru

Фото: moya-planeta.ru

Сув устида жойлашган машҳур итальян шаҳри 2028 йилда яшашга яроқсиз бўлиши, 2100 йилга бориб эса бутунлай сув остида қолиши мумкин. Италия ҳукумати тарихий шаҳарни сақлаб қолиш йўлларини изламоқда, жумладан тўғонлар тизими лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бироқ уни амалга ошириш кечикиб кетган, кўплаб амалдорлар бу масалада коррупцияга аралашганликда айбланиб қамалган.

Осиё

Осиёда чўкиб кетиши мумкин бўлган ҳудудлар қаторига Бангладеш давлати, Бомбей, Бангкок шаҳарлари, Хитой соҳиллари, жумладан Шанхай киради.

Бангладеш

Foto: moya-planeta.ru

Фото: moya-planeta.ru

Дунёдаги аҳоли зичлиги энг юқори бўлган давлатлардан бири ўн миллионлаб аҳолини юқорироқ ҳудудларга кўчиришига тўғри келиши мумкин.

Бангкок

Foto: moya-planeta.ru

Фото: moya-planeta.ru

Таиланд пойтахти ҳар йили 5 сантиметрдан чўкиб бормоқда. 5,6 миллион аҳолига эга шаҳарнинг осмонўпар бинолари тупроқ учун ҳам ўта оғирлик қилмоқда.

Африка

Foto: moya-planeta.ru

Фото: moya-planeta.ru

Африка сув тошқинидан кўра қурғоқчиликдан кўпроқ азият чекадигандек кўринади, бироқ денгиз ушбу қитъадан ҳам устун келмоқда. Жумладан, Гамбия пойтахти Банжулда океан сатҳи кўтарилиши ва тупроқ емирилиши оқибатида соҳил чизиғини мустаҳкамлашга тўғри келяпти.

Австралия

Foto: moya-planeta.ru

Фото: moya-planeta.ru

Австралия атрофидаги океан сатҳи сўнгги юз йилда 20 сантимeтрга ошган. Яшил қитъа соҳилларидаги сув даражаси жаҳон бўйича ўртача кўрсаткичдан уч маротабага кўп. Энг муҳими, Австралиянинг чўкишга мойил соҳилларида аҳолининг 80 фоизи яшайди.

АҚШ

Foto: moya-planeta.ru

Фото: moya-planeta.ru

Флорида, Луизиана, Нью-Жерси, Калифорния, Шимолий Каролина штатларида жойлашган 1400 дан ортиқ шаҳарда сув тошқини хавфи мавжуд. Нью-Йорк, Янги Орлеан, Лос-Анжелес каби йирик шаҳарлар ҳам денгиз сатҳи кўтарилишидан азият чекиши мумкин.

Жанубий Америка

Foto: moya-planeta.ru

Фото: moya-planeta.ru

Уругвай ва Аргентина қирғоқлари денгиз остида қолиш эҳтимоли энг юқори ҳудудлар сирасига киради. Аргентинанинг Буэнос-Айрес вилоятида жойлашган Лаго-Эпекуэн шаҳри эса тўғон бузилиши оқибатида сув остида қолиб, Янги Атлантида номини олишга улгурган.