Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «Шафқат кўнгиллилик жамияти» жамғармаси ва Давлат тилини ривожлантириш жамғармаси директорлари билан учрашди, дея хабар бермоқда «Knews.kg».

Foto: AP

Фото: AP

Учрашув чоғида Назарбоев ижтимоий ташаббусларга ҳар томонлама кўмак бериш муҳимлиги ҳақида гапирди. Шу муносабат билан у ҳар бир жамғармага 300 минг доллардан маблағ ўтказишини маълум қилди. Ушбу маблағлар президентнинг Хитойга ташрифи давомида унга «Ипак йўли» жаҳон мукофотига гонорар сифатида берилган эди.